Навоийда лицей ўқувчилари тантанали байрам тадбирида фаол иштирок этишди
Ички Ишлар Вазирлиги Навоий акдемик лицейи ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаш мақсадида Навоий вилояти “Маънавият ва маърифат марказида” ўтказилган тантанали байрам тадбирида фаол иштирок этишди. Бундай тадбирлар ижро этилган ватанпарварликка йўғрилган шеър қўшиқлар, ҳарбий чиқишлар ўқувчи ёшларни жанговор руҳда тарбиялашга хизмат қилади.
ИИВ Навоий акдемик лицейи ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари тарихий обидалари, музей ва қадамжоларига, жумладан, Навоий шаҳридаги Ватанпарварлик боғига, Хўжа Хисрав, Қосим Шайх, Мирсаид Баҳром мақбараларига, Мотамсаро она ҳайкали, Навоий вилоят музейига ташрифи ташкил этилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати