Навоийда лицей ўқувчиларига соҳага доир илмий амалий кўргазма бўлиб ўтди
14 декабрь куни Навоий вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими ходимлари томонидан ИИВ Навоий Академик лицейида «Эксперт-криминалистика фаолиятининг замонавий имкониятлари, криминалистик техник воситалар ҳамда ашёвий далиллар» мавзусида ўтказилган илмий-амалий кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда ўқувчиларга содир этилган жиноятлар ва ҳодисалар бўйича ҳодиса жойларини кўздан кечириш, жиноятларни “иссиқ изида” фош этилишини таъминлаш, ҳамда ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази ва унинг ҳудудий бўлимларининг замонавий имкониятлари, мавжуд криминалистик воситалар, ашёвий далилларни қидириб топиш ва олиш бўйича амалий мисоллар ёрдамида тушунчалар бериб ўтилди. Шунингдек, илмий-амалий кўргазмада Навоий вилояти ИИБ эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан ўтказилиб келинаётган экспертиза турлари, уларни ўтказиш тартиби ҳамда ҳал этиладиган масалалар юзасидан тўхталиб, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати