16 Июн 2023 йил 356

Навоийда махсус бўлинманинг фаолияти таҳлилига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Навоий вилояти ИИБда махсус бўлинманинг хизмат ва жанговар тайёргарлик даражаси, хизматни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жанговар вазифаларни бажаришда юқори касбий ва профессионал тайёргарликни таъминлаш, амалий ўқув машғулотларини ўтказишда хавфсизлик чораларига қатъий риоя этиш, шунингдек шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашда “темир интизом” ўрнатиш бўйича тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, ўтказилиши кутилаётган сиёсий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш раҳбарият томонидан берилган топшириқларни сўзсиз, тезкор ва сифатли бажариш борасида кўрсатма ва тавсиялар берилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    

 

Text to speech