17 Май 2023 йил 337

Навоийда маънавият ойлиги доирасида Зарафшон шаҳар ИИБ ходимлари учун музейга саёҳат ташкил этилди

Зарафшон шаҳар ИИБ соҳавий хизмат ходимларининг маънавиятини юксалтириш ва маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Зарафшон шаҳар ҳудудида жойлашган “Ломоносов” номли музейга саёҳати уюштирилди. Саёҳат давомида, ходимлар музейдаги экспонатлар ва тарихий ашёларни томоша қилишди ва маданий хордиқ чиқаришди. Бундан ташқари музей ходимлари жиҳозларнинг сиёсий, илмий, маданий, иқтисодий аҳамияти, ўтмиш табиати ҳақида сўзлаб бердилар. Халқ ижтимоий ҳаётидан олинган асл буюмларни хўжалик мақсадларида ва моддий бойлик сифатида эмас, балки меъморий ҳужжат ва маданий мерос сифатида сақланаётгани замирида улкан маъно борлиги ва уларни асраб авайлаш бурчимиз эканлигини айтиб ўтдилар. Шунингдек, музейда жойлашган Зарафшон шаҳри илк кон саноати фаолияти суратлари ҳамда кичрайтирилган макетлар ходимларда катта қизиқиш уйғотди. Бу каби тадбирлар ходимларда юрт тарихини билиш ва ватанпарлик туйғуларини юксалишида самара бериши шубҳасиз.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech