29 Сентябр 2021 йил 293

Навоийда марихуанна етиштирган 64 ёшли аёлнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Аёл деганда кўз олдимизда меҳрибон она сиймоси гавдаланади. Аммо Қизилтепа тумани Элобод қишлоғида яшовчи 64 ёшли аёл, 5 фарзандни онаси О.Г яшаш хонадонида фарзандлари кўз олдида 4 тўп марихуанна ўсимлигини етиштириб келган. Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳудудида ўтказилган “Қорадори 2021” тадбирида томорқадагидан ташқари ҳовли айвонида қуритилган умумий оғирлиги 58.6граммни заҳри қотил борлиги аниқланди. О.Г эса ҳеч иккиланмай буларнинг ҳаммаси ўзининг истеъмоли учун етиштираётганини айтди. Таассуфки, ўзини бу каби сўзлар билан оқлаши уни қонун олдидаги жавобгарликдан озод этолмайди. Энди О.Г кексалик гаштини суриш ўрнига белгиланган тартибда қонун олдида жавоб беришга мажбур. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech