10 Сентябр 2022 йил 398

Навоийда матбуот анжумани Тергов бошқармаси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтди

Вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси мутасаддилари ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар билан учрашишди. Таъкидлаш лозимки айни пайтда Ички ишлар органлари тизимида Тергов бошқармаси фаолияти муҳим ва долзарблик касб этади. Тизимда айни кунга қадар қатор янгиланиш ҳамда ўзгаришлар амалга оширилдики пировард мақсад фуқаролар манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда сифатли тергов фаолиятини йўлга қўйиш. Ташкил этилган матбуот анжуманида ҳам юқоридаги фикрлар билан бирга бугун терговда инсон омили, шахс дахлсизлиги, айбсизлик презумпсияси, каби бир қатор муҳим жиҳатларга эътибор қаратилди. Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан айрим тергов ҳаракаталари юзасидан очиқ ва тўлиқ маълумот берилди. Шунингдек, жиноятларни таҳлил қилиш, шахсга оид маълумотларни ошкор қилмаслик ҳолатлари бўйича ҳам маълумотлар берилди. Матбуот анжумани давомида Kun.uz сайти ҳамда телеканал мухбирлари томонидан айни пайтда долзарб ва кўп муҳокамалрга сабаб бўлаётган ҳолатлар юзасидан саволлар йўлланди. Мухтасар айтганда анжуман очиқ ва самимий руҳда ўтди. Энг асосийси эса Тергов ҳаракатлари давомида ахборот олиш масалалари бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хтзмати

Text to speech