18 Май 2022 йил 302

Навоийда "Матонат" кўрик-танловининг вилоят босқичи якунига етди

Давлатимиз раҳбарининг қарор ва фармойишлари  ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятида кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасидаги ўқувчилар ўртасида спортнинг шахмат-шашка, узунликка сакраш, югуриш, кураш турларини ўз ичига олган “Матонат” спорт мусобақалари ҳамда шеърхонлик, тез айтиш, ёш китобхон йўналишлари бўйича китобхонлик беллашувлари ўтказилди.

Тадбирда Навоий вилояти ИИБ мутассаддилари иштирок этиб,  таълим муассаси ўқувчиларнинг бугунги кунда турли йўналишлардаги истеъдодларини юзага чиқаришга кўмаклашиш, ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва энг асосийси психолог кўмак бериш орқали ўзларига бўлган ишончни, иродани, қобилиятни намоён қилишига ва жамиятда ўз ўринларини топишига алоҳида эътиборда эканликларни  таъкидлади. Кўрик танлов икки босқичда ўтказилиб, дастлаб бошланғич синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтди. Спортнинг шахмат тури бўйича Ҳаётбек Хайруллаев, шашка йўналишида Азизбек Мансуров, узунликка сакраш бўйича Хушнуд Турғунов ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақанинг иккинчи босқичида юқори синф ўқувчилари куч синашиб Бектош Нуриддинов шахмат қироли бўлган бўлса, шашка бўйича мехруз Абруев ҳамда узунликка сакрашда Рамзиддин Собировга тенг келадигани топилмади. Зухриддин Сағдуллаевнинг кураги ерга тегмай полвон бола эканлигини исботлади.

Дунёни  сезгир бармоқлари билан англаётган болалар китобхонлик ва бадиий адабиётда ҳам куч синашдилар.    Ижодкор болалар ичида Равшанжон Ғайбуллаев, Алибек Асроров, Садоқат Яхшибоевала тез айтишу баҳру-байтда томошабинлар ҳамда ҳакамлар эътирофига эришдилар. Ғолиблар вилоят ИИБ томонидан медал,  диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech