23 Ноябр 2022 йил 397

Навоийда “Мурувват” интернат уйи даволанувчиларига ID-карталар топширилди

Навоий вилояти Нурота “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида Навоий вилояти Нурота тумани Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи, Нурота тумани ҳокимиятдан маъсул ходимлари ташаббуси билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида интернат уйидаги 218 нафар васийликка олинган фуқароларга идентификацияловчи ID-карталари топширилди.

  Маълумот ўрнида айтиш мумкинки мазкур масканда истиқомат қилаётган учун барча шароитлар яратилган. Ижтимоий мослаштириш баробарида қизиқишларидан келиб чиқиб касб ҳунарга ўргатилмоқда. Бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятини ривожлантириш бўйича амалий ишлар бажарилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech