Навоийда мустақиллик байрами арафасида 6 нафар шахс авф этилди
Халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саҳоват каби олижаноб фазилатларни юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳатда кўришимиз мумкин. Айниқса, мустақиллигимизнинг кейинги йилларида мамлакатимизда тўғри йўлдан адашганларни ҳам кечириб уларга яна бир бор имконият берилаётгани сўзимизнинг яққол исботидир.
Хусуан, истиқлолимизнинг 30 йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбарининг қарор ва фармонларига кўра Навоий вилоятида ҳам жазо муддатини ўтаётган, айни пайтда қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган ва қатъий тузалиш йўлига ўтган 6 нафар шахслар авф этилди. Уларнинг барчаси улуғ айём кунларида оиласи бағрида бўлганидан бахтиёр.
Мустақиллигимиз арафасидаги бундай хайрли амал нафақат авф этилганлар, балки уларнинг яқинларининг ҳам қувончига сабабчи бўлди. Бунга, улар учун ташкил этилган одатий тўғри ҳаётга мослаштириш тадбирларида гувоҳи бўлдик.
Навоий вилояти ИИБ Пробация бўлими томонидан мазкур 6 нафар фуқаролар хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг оилавий аҳволи, ижтимоий муаммолари ўрганилмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати