1 Сентябр 2022 йил 513

Навоийда мустақиллик байрами муносабати билан бир гуруҳ ходимлар мукофотланди

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан соҳанинг фидоий ходим ва ходималари вилоят ИИБ  муносиб тақдирландилар. Тадбирда сўз олганлар Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз эканлиги, олиб борилаётган ислоҳотлар ҳам фақатгина инсон қадри учун хизмат қилиши яна бир бора таъкидлади. Жами 25 нафар ходимларга кўкрак нишони, 480 нафар ходимга эса рағбатлантиришлар эълон қилинди. Вилоят ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди командири подполковник Рафик Абдураҳмонов Президентимиз фармонига кўра, Мардлик ордени билан мукофатлангани муносабати билан бошқарма табрикномаси ўқиб эшиттирилди. Бугун ички ишлар ходимлари ходимлари мустақиллигимизни мустаҳкамлашда, фуқаролар хавфсизлигини ишончли ҳимоя қилишда, бор куч ғайратларини сафарбар этишмоқда. Ўз хизматлари билан Ватан равнақига ҳисса қўшаётган ички ишлар ходимларига шарафли ва машаққатли йўлда муваффақият тилаймиз.

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech