31 Август 2021 йил 678

Навоийда мустақиллик байрами муносабати билан бир гуруҳ ИИБ ходимлари тақдирланди

 

Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида байрам шукуҳи кезиб юрибди. Халқимизнинг юз-кўзида озодлик нафаси ҳамда шукроналик ҳисси мужассам. Ўз ўрнида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ички ишлар вазири томонидан байрам арафасида бир қатор эл-юрт тараққиёти ва осойишталиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган Ички ишлар оранлари ходимларининг тақдирланиши улар учун муносиб табрик бўлди. Навоий вилояти ИИБда ташкил этилган тадбирда бошқарма раҳбарияти ушбу қутловга муносиб кўрилган ҳар бир ходимни самимий қутлаб “Мустақиликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони, орден ва медаллар шу билан бирга махсус унвонлар ўз эгаларига топширди. Уларни шарафли айни пайтда масъулиятли фаолиятларида зафарлар тилади.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Навоий вилояти ИИБ шахсий таркиби ҳам ҳар бир янгиланиш ва бунёдкорликда ҳамқадам. Ўтказилган бу каби тадбирлар эса, уларнинг ишончини мустаҳкамлаб, ватанга содиқ хизмат қилишга ундайверади.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech