30 Август 2021 йил 532

Навоийда мустақиллик байрами муносабати билан ИИБ ходимлари фарзандларига янги ўқув йили учун ўқув қуроллар ҳамда мактаб кийимлари совға қилинди

Республикамиз бўйлаб истиқлолимизнинг 30 йиллиги муносабати билан тадбирлар давом этмоқда. Хусусан, Навоий вилояти ИИБда ҳам уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида вилоят ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сўзга чиқиб, мустақиллик йилларида ички ишлар соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида гапирди. Маълумки, мустақиллик байрами нафақат халқимизнинг озодликка эришиш йўлидаги кўп йиллик орзу-ниятлари рўёби, балки  шу ватан фарзандларини янги ўқув йилига қадам қўйиш пайти ҳамдир. Шу муносабат билан ижтимоий ҳимояга муҳтож 30 нафар ходим фарзандларига янги ўқув йили учун зарур мактаб ўқув қуроллари ҳамда кийим–кечаклар совға қилинди.

Шундан кейин сўзга чиққан Фахрийлар кенгаши аъзоси ички ишлар органлари тарихи, ички ишлар органлари ходимлари томонидан босиб ўтилган машаққатли йўллар тўғрисида тўхталиб, бугунги кунда шу соҳа ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, тизимнинг моддий-техник таъминотини яхшилашга қаратилган мақсадли чора-тадбирлар тўғрисида тўхталиб ўтди.   

Дарҳақиқат бу каби авлодлар учрашуви, бугунги кунда ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган профессионал тузилмага айланишида муҳим омил бўлиши шубҳасиз.    

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech