18 Январ 2022 йил 316

Навоийда мутахассис кинологлар томонидан тарғибот тадбирлари ўтказилди

Республикамиз бўйлаб ёшларни Ватанни севиш, асраш ҳамда ҳимоясига чин дилдан бел боғлашга тарғиб этувчи тадбирлар, кўргазмалар ҳамда очиқ эшиклар кунлари ўтказилмоқда. Худди шундай тарғибот тадбирлари Навоий вилоятининг Навбаҳор ва Хатирчи туманида ҳам бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда мутахассис кинологлар томонидан ўқувчиларга мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда кинология соҳасини роли, аҳамияти ҳамда соҳага юклатилган вазифалар, эришилган ютуқлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида ўқув қурол-аслаҳалар, портловчи моддалар намуналарининг намойиши, хизмат итлари билан кўргазмали чиқишлар бўлиб ўтди.

 Шу каби тадбирлар ёш авлод қалбида ватанпарварлик ва туғилиб ўсган юртга муҳаббат туйғулари юксалишида алоҳида аҳамият касб этиши шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech