18 Октябр 2023 йил 228

Навоийда мутахассис психолог ҳамда ИИВ академик лицейи қизлари билан давра суҳбати ташкил этилди

Жамиятда ҳеч бир соҳани хотин-қизлар иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Улар оилада турмуш ташвишларидан ортиб турли касбларда ўзини намоён этаётгани айни ҳақиқат. ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчи-қизлари билан ташкил этилган давра суҳбатида тажрибали психологлар томонидан ички ишлар органларида  хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳақида тушунтирилди. Шунингдек, академик лицейга эндигина қадам қўйган 1-босқич ўқувчи қизларни ўқув муассаса талабларини бажариши ҳамда ички тартиб интизомга риоя этишлари қолаверса, ички ишлар тизимида фаолият олиб бориш масъулиятли шу билан бирга шарафли вазифа эканлиги таъкидланди. Вилоят ИИБнинг тажрибали мутасаддиларини ёшлар билан шу каби учрашувлари келгусида  академик лицейи қизларининг садоқатли , изланувчан ва фидоий ходима бўлишларида ўз самарасини кўрсатиши шубҳасиз.  


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech