8 Сентябр 2022 йил 292

Навоийда насияга жўжа олган фуқарога жиноий иш қўзғатилди

1989 йилда туғилган Кармана тумани Уйрот МФЙда яшовчи Х.М 2017 йилда Навоий шаҳарда истиқомат қилувчи М.Ага тегишли бўлган жами нархи 10.500.000 сўмлик 3 минг дона бройлер жўжаларини сотиб олишини айтади. М.Анинг ишончига кириб насияга олиб кетилган жўжаларнинг айтилган вақтда пули берилмади. Сўраганида эса жўжаларни қўшниларига берганини улар эса ҳали бройлерни пулини тўламаганини айтиб алдаб келган. Тадбиркорликка ҳафсаласи йўқ Х.М бу гал иссиқхона қуришни ўйлади. Шу мақсадда 2019 йилда Микрокредитбанкдан 30 млн пул олишга муваффақ бўлди. Ёшларга берилган имкониятдан унумли фойдаланмасдан мазкур пулларни эҳтиёжи учун ишлатиб юборди. Шу тариқа на ойлик кредит йиғимини тўлади, на иссиқхона қуриб фойдаланди.

 Мазкур ҳолат юзасидан Х.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech