Навоийда навбатдаги сайёр қабул Кармана туманида бўлиб ўтди
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари олий қадрият саналади. Боиси асрлар давомида шаклланган миллий менталитетимиз инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ҳамда эзгуликни тараннум этган. Айниқса ҳудудлар аҳолисининг дарду-ташвишини тинглаш ҳамда уларга ечим топиш ҳар бир мутасаддининг вазифаси саналади. Айни мақсадларга қаратилган Республика Олий суди ташаббуси билан ташкил этилган сайёр қабул Кармана туманида ташкил этилди. Туман ҳокимлиги биносида ўтказилган учрашувда юзлаб фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган масала ва муаммоларини ўртага ташлашди. Ишчи гуруҳ таркибидаги Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари шу куни 29 та мурожаатни қабул қилишди. Уларнинг аксарятини Ички ишлар органларига хизматини қайта тиклаш, тергов фаолияти билан боғлиқ, пробация, фуқаролик паспортларини олиш ва бошқа масаладаги мурожаатлар ташкил этди. Карманалик Хафиза Шохназарова очиқ мулоқотда мурожаат қилиб, ўзи миллий либосларни тайёрлашини, уларни сотиш учун савдо дўкони йўқлиги, бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Унинг мазкур муаммоси шу куннинг ўзидаёқ ижобий ҳал этилиб, Навоий шаҳридаги Марказий буюм бозоридан жой ажратилди.
Бундан ташқари туманнинг “Наврўз ”маҳалласида яшовчи Достон Рамазонов полиз экинлари экиш бўйича ер олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди, мутасаддилар томонидан унинг бу мурожаати ижобий ҳал этилиб, ҳудуддаги фермер хўжалигидан 0.25 гектар ер майдони ажратилиб, фермер хўжалиги ўртасида шартнома имзоланди.
Шунингдек,шу куни кадрлар масаласида йўлланган кўплаб мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб тегишли қарорлар қабул қилинди. Мухтасар айтганда, 18-20-март кунлари ўтказилган юзма-юз мулоқотларда Ички ишлар шўбасига жами 91 та фуқаро томонидан 91 та мурожаат келиб тушган бўлса, улардан 37 таси ўз жойида ҳал этилди. 47 та мурожаат эса алоҳида назоратга олинди, 7 та масалада эса асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати