29 Сентябр 2021 йил 355

Навоийда ногиронлик хулосасини расмийлаштириш эвазига пора талаб қилган эксперт-жарроҳ қўлга олинди

Жисмоний ёки ақлий нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганларни ижтимоий ҳимояга олиш айни ижтимоий соҳадаги муҳим ислоҳатлардан бири.  Ногиронликни ва унинг даражасини аниқлаш эса шу соҳа мутахассисларига юклатилган яни шахсни ногирон деб топиш тиббий - меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) амалга оширади.

 Ана шундай тиббий - меҳнат эксперт комиссияси эксперт-жарроҳи лавозимида ишлаётган Ҳ.К фуқаро Ё.Дга 2-гуруҳ ногиронлигини расмийлаштириб хулоса бериш эвазига 500 минг сўм пул талаб қилган.  Ё.Днинг мурожаати юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупсия ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси  ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ҳ.Книнг мазкур пулларни олаётган пайтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Йиллар давомида мисқоллаб йиғилган обрў-эътибор, эришилган натижалар биргина нафсини жиловлай олмагани, лавозимини суистеъмол қилгани учун ўзининг қийматини йўқотди. Шу билан бирга унинг мазкур ҳаракатига қонуний чора кўрилиши шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech