20 Июн 2022 йил 274

Навоийда ноқонуний ер савдосига чек қўйилди

Навоий шаҳар А.Яссавий  кўчасида яшовчи  М.Н таниши Б.Дга Кармана тумани Чутқара массивидаги 182 метр кв нотурар ер майдонини сотмоқчи эканлигини, кейинчалик номига расмийлаштириб беришини айтади. Унинг гапларига ишонган Б.Д ер майдони М.Нга тегишли эмаслигидан хабари йўқ эди. Шу сабабли ерни 9800 АҚШ долларига савдолашади. М.Н 108 млн сўмни Б.Ддан олаётган вақтида Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, Ер ресурсларини талон-торож қилинишига қарши кураш бўлинмаси, Навоий вилояти прокуратураси, Департаментнинг вилоят бошқармаси хамда ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликдаги тезкор тадбирда далилий ашёлар билан қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech