2 Декабр 2021 йил 388

Навоийда ноқонуний тартибда сақланаётган диний мазмундаги китоблар аниқланди

Диний экстремизм ва терроризм каби тушунчаларнинг илдизлари узоқ тарихга бориб тақалса-да, улар ижтимоий барқарорлик ва тараққиётимизга бугун ҳам жиддий таҳдид солиб келмоқда. Зеро, ҳозирда диний экстремизм ва терроризм глобал характерга эга бўлиб, дунёнинг барча мамлакатларида вайронкорликни вужудга келтиряпти. Шундай экан, унинг олдини олиш ва унга қарши курашиш инсониятнинг истиқболига дахлдор масалага айланди. Хусусан, Навоий шаҳар ИИБ Тероризм ва Экстеримизмга қарши кураш бўлими ходимларни томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Ватан МФЙ худудида яшовчи А.Н исмли шахснинг яшаш хонадони холислар иштирокида текширилди.  Аниқланишича, А.Н уйида мунтазам ноқонуний диний фаолият билан шуғулланиб келган. Унинг хонадонидан топилган турли куринишдаги араб тилида ёзилган диний мазмундаги китоблар, турли буюмлар фуқаронинг ноқонуний ҳаракатларига далил-исбот бўлди. Мазкур диний китоблар ва хотира карталари холислар иштирокида расмийлаштириб олинди. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech