24 Март 2021 йил 322

Навоийда “Обод ва хавфсиз маҳалла” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон фармонида фуқаролар йиғинлари ўртасида “Обод ва хавфсиз маҳалла” республика кўрик-танловини ўтказиш белгиланган. 

Ушбу чора-тадбир ижросини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимни жорий этишда фидокорона меҳнат қилган ва юқори натижаларга эришган фуқаролар йиғинлари ходимлари, бошқа давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти институти вакилларини аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида 25 та йўналишда ҳужжатлар қабул қилинди. 

Ғолиблар қуйидаги номинациялар бўйича аниқланди:

“Энг фидойи маҳалла раиси”;

“Фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича энг фаол ўринбосари”;

“Маҳалла раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича энг маҳоратли ўринбосари”;

“Фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича энг фаол ўринбосари”;

“Маҳалла раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ташаббускор маслаҳатчиси”;

“Маҳалла раисининг ёшлар масалалари бўйича энг жонкуяр маслаҳатчиси”;

“Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича энг маҳоратли мутахассис”;

“Профилактика инспекторининг энг фаол ёрдамчиси”;

“Энг фаол хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори”;

“Энг самарали оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси раиси”;

“Маҳаллалардаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг энг жонкуяр аъзоси”;

“Маҳаллалардаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаларининг ташаббускор фаоли”;

“Ибратли хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия раиси”;

“Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоат назорати бўйича энг фаол комиссия раиси”;

“Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш 

ва кўкаламзорлаштириш бўйича энг фаол комиссия раиси”;

“Аҳоли бандлигига кўмаклашувчи энг фаол ходим”;

“Ободонлаштириш ва қўкаламзорлаштиришнинг энг жонкуяр ходими”;

“Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати жонкуяр ходими”

“Энг фидоий соғлиқни сақлаш ходими”;

“Энг жонкуяр спорт мураббийи”;

“Баркамол авлод етакчиси”;

“Энг фидоий маърифат тарқатувчиси”;

“Энг фаол касаба уюшмаси етакчиси”;

“Оммавий ахборот воситаларининг энг фаол тарғиботчиси”

“Энг фидойи сектор раҳбари”.

“Мазкур танлов эътироф этиш жоизки, вилоятимизда мавжуд маҳалларнинг фаолиятини ўрганишда шунингдек, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудларни чинакам обод ва хавфсиз масканга айлатиришда жуда муҳим ўрин тутади. Биз бу орқали қайси маҳаллада фуқаролар билан ишлаш механизми тўғри йўлга қўйилгани ҳамда маҳаллабай ишларнинг натижадорлигини ҳам таҳлил қилиш имкониятига эга бўляпмиз. Танловда ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар буюк бобокалонимиз номи билан аталадиган вилоятимиз ҳар жиҳатдан ўрнак бўлишига, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишига бор куч салоҳиятини сафарбар қилишига ишонамиз ” - дейди, танлов ҳайъат азоси, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник У.Адизов. 

Танловнинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди. 

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати 

Text to speech