21 Май 2022 йил 464

Навоийда очиқ осмон остида семинар-тренинг ташкил этилди

Навоий вилояти ИИБнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган шаҳодатланган хотин-қизлар билан Навбаҳор туманида жойлашган Сармишсой дарасида “Очиқ осмон остида семинар-тренинг” ўтказилди.

 Ички ишлар тизимида шаҳодатланган хотин-қизлар фаолиятидаги  руҳий чарчоқ, тушкунлик, стресс каби салбий ҳолатларни олдини олиш, хотин-қизларни маънавий-руҳий қўллаб-қувватлаш мақсадида бошқарма ММИ ва КБТХ ташаббуси билан табиат қўйнида семинар-тренинг ташкил этилди. Катта психолог капитан Мавлуда Орзиева  томонидан ўтказилган  психологик тренинг хотин-қизларда катта таассурот қолдирди. Бунда хотин-қизларни жамоада жипслигини мустаҳкамлаш, ўзаро ҳурмат ҳамда ижобий инсонийлик сифатларини ривожлантириш, хотин-қизлар жамоасида соғлом маънавий-руҳий муҳитни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

 Шу билан биргаликда хотин-қизлар билан табиатнинг ажойиб мўжизаси бўлган “Сармишсой” дарасига саёҳат ташкил этилди. Инсониятнинг илк манзилгоҳларидан бири саналган Сармишсой қоя тасвирлари милоддан аввалги 4-1минг йилликка ва ундан кейинги даврларга тегишли. “Сармиш” табиат боғи деб эълон қилинган ушбу тарихий мероснинг умумий майдони  5000 гектарни ташкил этади. Сармишсой
 2009 йил 14 июлда табиий археологик музей комплекси-қўриқхонасига айлантирилди. Сармишсой ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мерос обекти рўйхатига киритилган. Бу ерда ўсимликларнинг 62 оилага мансуб
650 тури учрайди. Бу мажмуа 1966 йилдан буён олимлар томонидан тадқиқ этилмоқда.

 Хотин-қизлар билан ўтказилган мазкур семинар-тренинг ҳамда она табиат қўйнига саёҳат тадбирлари уларнинг келгуси иш фаолиятида ўзининг ижобий самарасини бериши шубҳасиз.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

  

Text to speech