13 Июл 2023 йил 256

Навоийда одам савдосига қарши курашиш ойлиги доирасида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда

 “30 июль - Бутунжахон одам савдосига қарши курашиш куни” муносавбати билан “30 кун – ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш ойлиги” доирасида Навоий вилояти Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси ҳамда Одам савдосига қарши курашиш бўлинма ходимлари томонидан кенг қамровдаги тарғибот – ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Хусусан савдо комплекслари, аеропорт, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда  аҳоли гавжум жойларда “Одам савдосини тўхтатамиз”, “30 кун ҳамкорликда одам савдосига қарши курашамиз”, “Одам савдосидан огох бўлинг” деб номланган тадбирлар ташкил этилиб фуқаролар огоҳликка чақирилмоқда. Одам савдосининг қурбони бўлиб қолмаслик ёки шундай ҳолатларда тегишли жойларга мурожаат этишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди ва шу мазмундаги буклет флаерлар тарқатилди.

  Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech