7 Ноябр 2023 йил 813

Навоийда ойлик доирасида Нурота тумани ИИБ ходимлари шахмат-шашкада куч синашдилар

Бежизга шахматни ақл чархи деб аташмайди Шахмат инсонни ҳаёт синовларига бардошли қилиб тарбиялайди ва ҳар қандай оғир вазиятдан чиқиб кетишда руҳият озиқаси бўлиб хизмат қилади. Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги доирасида Нурота тумани ИИБ ҳамда Миллий гвардия  ходимлари ўзларини ақл спорти- шахмат ва шашкада синаб кўрдилар. Жамоа ҳисобида туман ИИБ ходимлари ғолибликни қўлга киритишди ва раҳбарият томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech