9 Феврал 2021 йил 510

Навоийда ойлик доирасида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

   “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши курашиш” ойлиги доирасида Навоий вилоятида мунтазам равишда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.  Навоий давлат кончилик институтида ўтказилган дастлабки тадбир ҳам ана шу мавзуга бағишланди. Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси, вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда талаба ёшлар иштирок этган ушбу тадбирда гиёҳванд модда истеъмоли боис миллионлаб инсонлар ҳаёти пароканда бўлаётгани, ОИТСдан завол топаётган ёшлар тақдири маълумот тарзида айтиб ўтилди. “Гиёҳвандлик-аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик!” номли видеоролик йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.  Шундан сўнг, мавзуга доир саҳна кўриниши намойиш этилиб, унда гиёҳвандлик иллатининг салбий оқибатлари ҳақида ҳикоя қилинди. 

  Навбатдаги тадбир вилоят темир йўл вокзали ҳудудида ташкил этилиб, масъул ходимлар иштирокида йўловчи ташувчи поезд вагонлари ҳамда вокзалда бўлиб турган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди, тарқатма материал ва флаерлар тарқатилди. Худди шундай тарғибот ва ташвиқот тадбирлари вилоят ҳудудидаги аҳоли гавжум жойлар: бозорлар, савдо дўконлари ҳамда ўқув марказларида ҳам ташкил этилиб, гиёҳвандлик ва бу каби психотроп моддаларининг ғайриқонуний савдосига қарши курашиш буйича кўрилаётган чора тадбирлар хусусида маълумотлар берилди. Тадбир сўнгида талаба-ёшларга гиёҳвандликка қарши курашишга тарғиб қилувчи тарқатма материаллар ҳамда флаерлар тарқатилди.

     Бу каби тадбирлар вилоятимиз ҳудуди бўйлаб давом этмоқда.

                Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech