25 Сентябр 2022 йил 344

Навоийда ойлик муносабати билан Кармана тумани ИИБ ходимлари иштирокида психологик тренинг ташкил этилди

Халқ тинчлиги ва осойишталигини сақлаётган ички ишлар ходимлари хизмати давомида турли ҳолатларга дуч келиши ҳамда турфа феъл атвордаги инсонлар билан муносабат ўрнатиши албатта уларнинг нафақат жисмоний балки руҳий зўриқишларига сабаб бўлиши тайин. Шу мақсадда кармана туманида фаолият олиб бораётган ИИБ ходимлари Навоий вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ мутахассис-психологлари ҳузурида бўлишди. Яъни Шахсий таркиб орасидаги ёш ходимларнинг ишга мослашувчанлигини оширишга қаратилган психологик тренинг ташкил этилди. Тренинг ўқув машғулотида  хизматга мослашишга психологик кўмаклашиш ва зиддиятли ҳолатлардан чиқиш бўйича психопрафилктик ишлар амалга оширилди. Турли психологик ўйинлар ёрдамида  идорадаги маънавий-руҳий муҳит,  ходимларнинг хизмат фаолиятидаги мулоқот самарадорлиги ва унга таъсир этувчи ташқи омиллар, жумладан, хизмат фаолияти мобайнида салбий таъсирларга берилмаслик, ўз-ўзини назорат қилиш ва бошқариш, хизмат бурчига бўлган муносабатини тўғри шакллантириш бўйича тавсиялар бериб ўтилди.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech