Учқудуқ тумани вилоят марказидан 300 км олисда жойлашган. Шунга қарамасдан туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли Қарорига ва “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4075-сон қарор асосида профилактика куни тадбирлари ўтказилиб келинмокда. Тадбир туман ИИБ, тиббиёт бўлими, таълим муассасалари, маҳалла ва корхона ташкилотларидан масъул ходимлар иштирок этишди. Ўтказилаётган тадбирларда маҳаллаларда яшовчи фуқароларнинг яшаш шароити ҳамда фуқароларнинг ижтимоий муаммолари ўрганилмокда. Туман марказидан 75 км олисда жойлашган Кокпатос маҳалласида ўтказилган профилактика куни давомида маҳаллада жойлашган 13-сонли мактабда гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги бўйича мактаб ўқувчилари билан тарғибот учрашуви ўтказилиб унда гиёҳванликнинг оғир оқибатлари акс этган видеоролик ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди. Бундан ташқари Аёллар ва Ёшлар дафтарига киритилган ёшлар, вояга етмаган ўқувчилар ҳамда хотин-қизлар билан тарғибот учрашувлари ташкил этилди. Профилактика куни давомида туман ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори томонидан Аёллар дафтарига киритилган хотин-қизлар билан суҳбат ўтказилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди. Шунингдек, ёшлар дафтарига киритилган фуқаро Жусипова Мақбални даволаниши учун туман тиббиёт бирлашмасига такдимнома киритилди.
Махаллада жойлашган мактабгача таълим муассасаси ва тиббиёт ходимлари иштирокида хотин-қизлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш, турли хил жиноятларнинг қурбони бўлиб қолишларини олдини олиш бўйича давра суҳбатлари ташкил этилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати