4 Апрел 2023 йил 339

Навоийда олис туманларда истиқомат қилаётган фахрий устозлар ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимлар оиласидан хабар олинди

 Ҳар бир соҳанинг тараққий этиши замирида кўплаб масъулиятли, халқ манфаати йўлида сидқидилдан хизмат қилган ходимларнинг машаққатли меҳнати ётади. Бундай жасоратни халқ унутмайди. Бинобарин, ички ишлар вазирининг “Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларнинг оила аъзоларини оталиққа олиш ва соҳавий хизматларга бириктириш тўғрисида”ги буйруғи талабига кўра вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, ШХББ Навоий вилояти бўйича бўлим бошлиғи ҳамда масъул ходимлар бошчилигида олис туманлар – Учқудуқ ва Томди  ҳамда Зарафшон шаҳрида бўлди. Мазкур ҳудудларда истиқомат қилаётган бир гуруҳ фахрийлар ҳамда хизмат вақтида вафот этган ходимлар хонадонига ташриф буюришиб ҳолидан хабар олинди, муаммолари ўрганилиб ижтимоий кўмак кўрсатилди. Шунингдек, Рамазон ойи муносабати билан уларнинг хонадонида ифторлик тадбирлари ташкил этиш бўйича топшириқ берилди. 

Бу каби йўқловларнинг ташкил этилиши, соҳада хизмат қилаётган ёш ходимларда ватанпарварлик, эзгулик, саховатпешалик фазилатларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

 

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech