5 Апрел 2023 йил 288

Навоийда олис ҳудуд ходимлари учун тарғибот учрашуви ташкил этилди

Халқимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш ички ишлар ходимларини масъулиятли вазифаси. Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Садиков ва ИИВ ШХББ Навоий вилояти бўйича бўлими бошлиғи, фахрийлар кенгаши аъзолари билан бирга вилоят марказидан қарийб 300 км узоқликда жойлашган Томди, Учқудуқ туманлари ҳамда Зарафшон шаҳри ИИБ ходимлари билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя этишлари, коррупцион жиноятларни олдини олиш, фуқаролар билан хушмуомилада бўлишлари яна бир бор таъкидланди. Бундан ташқари Ички ишлар вазирининг 2023 йил 30 март кунидаги “Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларнинг оила аъзоларини оталиққа олиш ва соҳавий хизматларга бириктириш тўғрисида”ги буйруғи мазмун-моҳияти тушунтирилди. Буйруқ ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

 

Навоий вилояти ИИб Ахборот хизмати

 

Text to speech