7 Октябр 2021 йил 286

Навоийда «ОТАМ-ОНАМ ВА МЕН СПОРТЧИ» шиори остида тадбир ташкил этилди

Навоий шаҳрида жойлашган 18-сонли мактабда Навоий шаҳар ИИБ ҲПБ инспектор–психологи ташаббуси билан вояга етмаган болаларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бошланғич мактаб ўқувчилар саломатлигини мустаҳкамлаш, тизимли равишда спорт ва жисмоний тарбияга қизиқишларини ошириш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, спорт орқали ота-оналарни спорт билан шуғулланиш асносида уларнинг тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш мақсадида мактабда таълим олаётган ўқувчиларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалари ўртасида «ОТАМ-ОНАМ ВА МЕН СПОРТЧИ» номли спорт тадбири ташкил этилди. Тадбирга таклиф этилганлар томонидан бу каби тадбирлар келажак авлодни спорт соҳасида ютуқларга эришишида катта туртки бўлишини, уларни нафақат ўзлари, оилалари ҳам спорт билан шуғулланиши, соғлом турмуш тарзига амал қилишлари, вояга етмаганлар бўш вақтларини мазмунли ўтказиб чиниқишлари жиноят ва ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишини олдини олиши мумкинлиги тўғрисида ўзларини фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Спорт мусобақасида иштирок этган оилалар фарзандларига яратилаётган бу каби имкониятлардан мамнун бўлишди. Тадбир юқори савияда ташкил этилди. Шунингдек, тадбирга низоли оилаларнинг фарзандлари, ҳуқуқбузарлик ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишга мойил бўлган ўқувчилар таклиф этилди. Улар учун бу тадбир оилавий муносабатларни мустаҳкамлашга ота-оналари билан яқин муносабатда бўлишлари оиланинг жипслиги билан ютуқларга эришиш муҳим эканлиги хақидаги тушунчаларини шакллантирилди. Бундай спорт мусобақалари келгусида давом эттириш соғлом турмуш тарзи жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга асос бўлиб хизмат қилади. Тадбир якунида Навоий шаҳар ИИБ бошлиғи Р.А.Шерназаров томонидан мусобақа иштирокчиларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 @Navoi_iib_axborotxizmati

 

 

 

 

 

Text to speech