21 Декабр 2020 йил 408

Навоийда оғуфурушларни боғлаб турган ришта узилди

 Ҳеч ким кўрмайди, ёхуд билмайди деб қир-адирликларни ўзларига савдо ҳудуди этиб белгилаган оғуфурушларнинг кирдикорлари вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ташкил этилган тезкор тадбирлар давомида фош этилди.

 Хатирчилик фуқаро 2 миллион сўм пуллар эвазига 4 дона гугурт қутида оғирлиги 23 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди. Соҳа ходимларининг илк саъй-ҳаракати билан калаванинг учи топилди. Ушбу фуқаро берган кўрсатмалар ёрдамида навбатдаги оғуфурушнинг ҳам кимлиги аён бўлди. 1977 йилда туғилган фуқаро ҳам асли Хатирчилик бўлиб, суриштирувлар вақтида ўз харидорига 21 дона гугурт қутиларга солинган оғирлиги 128 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланди.

  Самарқандлик фуқаронинг ёнидан 11 дона гугурт қутиларга солинган оғирлиги 68 грамм бўлган ва унинг хонадонидаги сандиқ ичидан ҳам 85 дона гугурт қутиларга қадоқланган хамда яшил рангли елим идишда бўлган жами оғирлиги 705 граммни ташкил этган “марихуна” гиёҳвандлик воситасини келгусида сотиш масдида сақлаб келаётганлиги аниқланган. Ушбу жиноий гуруҳ аъзолари аввал ҳам айнан шу каби қилмишлари билан судланган. Бироқ, ўз қилмишларидан хулоса қилмаганлиги боис, бугун яна жавобгарликка тортилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексинининг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

   Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech