Навоийда пиротехник воситаларни ноқонуний сотишни мақсад қилган фуқаро аниқланди
Янги йил байрамини барчамиз орзиқиб кутамиз. Ранг-баранг безаклар билан эсда қоларли кечани ташкиллаштирамиз. Аммо болажонларимизнинг севимли байрамини нохуш ҳолатлардан ҳоли ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Худди шундай мақсад билан вилоят бўйлаб профилактика ишлари амалга оширилмоқда. Навоий вилоят ИИБ Терроризм ва Экстеримизмга қарши кураш бошқармаси ходимларининг Кармана туманида олиб борган тезкор тадбирлари натижасида пиротехникаларни сотиш, сақлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатлар учрамоқда. Хусусан, тадбир давомида Малик МФЙда яшовчи 30 ёшли Р.Шнинг хонадони кўздан кечирилганда сотиш учун сақланаётган 12600 дона пиротехника воситаси борлиги аниқланди. Инсон саломатлигига хавф солиш эҳтимоли бўлган мазкур воситалар холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилди.
Ҳолат юзасидан фуқаро Р.Шга нисбатан тўпланган хужжатлар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати