Навоийда президент қарори бўйича тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодексида белгиланган қоида ва талабларни ҳар бир ходим билиши уларга қатъий ва сўзсиз амал қилиши лозим. Чунончи, яқинда мамлакатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган қарор ижроси ички ишлар органининг барча бўғинларида ўз аксини топмоқда.
Хусусан, Жазони ижро этиш департаменти 5-минтақавий ҳудудда ички ишлар органига хизматга қабул қилиш бўйича номзодларни танлашнинг адолатли, шаффоф тизимини яратиш, ходимларни она Ватанга муҳаббат ва хизмат бурчига садоқат рўҳида тарбиялаш, уларни инсоний ва маънавий ахлоқий сифатларга эга бўлган ходим даражасигача етказиш, хизматига виждонан ва ҳалол ёндашиш ҳамда порахўрлик ва бюрократияга қарши қатий курашиш бўйича давра суҳбати ташкил этилди. Шунингдек, хизмат талабларига риоя этмаган ходимларга тадбиқ этилаётган интизомий жазо талабларини янгилангани бўйича тушунчалар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати