19 Декабр 2020 йил 643

Навоийда Пробация гуруҳининг тавсиясига кўра бир гуруҳ маҳкумларга енгилликлар берилди     

       Жорий йилнинг 15 декабр куни Кармана туман ИИО Пробация гурухи томонидан Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судига киритилган тақдимномаларга асосан Кармана туман ИИО Пробация гуруҳи назорати остида турган 5 нафар махкумлар судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси 3-қисмига асосан тайинланган жазо муддатидан аввал шартли равишда озод этилди.

                  Шунингдек, Кармана туман ИИО Пробация гуруҳи назорати остида жазо муддатини уташдан қастдан буйин товлаб юрган 5 нафар маҳкумларнинг жазолари бошқа оғирроқ жазо тури билан алмаштирилди.

          Фуқаро О.З, Ч.Я, П.Аларга нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш жазоси озодликни чеклаш жазоси билан  ҳамда М.С ва Ю.Бларга нисбатан тайинланган озодликни чеклаш жазолари озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилди.

        Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech