22 Март 2021 йил 563

Навоийда профилактика инспектори чақалоқ туғилишига кўмаклашди

2021 йил 21 март куни Хатирчи туманида ўз хизмат вазифасини олиб бораётган профилактика инспектори лейтенант Мирзаев Бегали тунги соат 23:00ларда кўчада бир автомашина тўхтаб турганлигини, машина автосалонида саросимада турган икки аёлни кўргач, улардан бири ҳомиладор эканлигини, айни вақтда тўлғоқ тутган аёлни вазиятини тўғри англаган ҳолда зудлик билан бўлажак она ва унинг қайнонасига биринчи ёрдам кўрсатиш учун киришади. 

Профилактика инспектори мазкур автомашинани юриш имконияти йўқлигини билиб, зудлик билан яқин орада жойлашган қишлоқ врачлик пунктига бориб, тиббиёт ходимини келтириб, шу вақт оралиғида ўз қўл телефонидан туман тез тиббий ёрдам бўлимига телефон қилиб, ҳолатни тушунтирган. 

Шундан сўнг ходим аёл ва чақалоғини туғуруқхонага етказиш учун ўз машинасида шифохонага йўл олиб, Хатирчи туман туғруқ бўлимига тезда етиб боришини таъминлаган. Бу ҳаракати билан она ва фарзандининг тирик қолишига сабабчи бўлган. Хатирчи тумани туғруқхона бўлими навбатчи врачи Остонаев Салоҳиддин ва ёрдамчи ҳамшира Қанотова Шаҳлонинг сўзларига кўра ҳақиқатдан она ва болага профилактика инспектори ўз вақтида ёрдам кўрсатмаганида уларнинг ҳаётини сақлаш мушкул бўлишини таъкидлади. Ҳозирда уларнинг саломатлиги яхши эканлигини тиббиёт мутахассислари тасдиқлади. 

  Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech