6 Июн 2022 йил 343

Навоийда профилактика инспектори сувда чўкаётган фуқарони ҳаётини сақлаб қолди

Кармана тумани А. Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи 62 ёшли А.Н шу маҳалладан оқиб ўтувчи каналга энгашиб эҳтиётсизлик оқибатида мувозанатини йўқотиб сувга тушиб кетади. Айни туш пайти бўлгани учун уни атрофдагилардан ҳеч ким кўрмаган. Фуқаро каналнинг қўшни Фарҳод  маҳалласидаги қисмигача оқиб келган. Шу пайт ўша ерда хизмат вазифасини ўтаётган  катта лейтенант Сардор Дониёров ҳамда майор Ўткир Носировлар тезкорлик билан уни қутқариб олиш чораларини кўрди. Хушсиз ҳолда сувдан олиб чиқилган А.Нга профилактика инспекторлари томонидан берилган биринчи  тез тиббий ёрдам туфайли А.Ннинг ҳаёти сақлаб қолинди.   

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech