16 Май 2022 йил 388

Навоийда профилактика инспекторлари ҳамда МФЙ мутасаддилари иштирокида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди

Вилоятдаги барча шаҳар-туманлардан сараланган профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчи, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиларидан иборат жамоалар  ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини  ўтказилди.

Мазкур танловда профилактика инспекторлари ҳамда улар билан ёнма-ён ўз ҳудудининг тинчлиги ва осойишталигига ҳисса қўшиб келаётган маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари ўзларининг ижодий салоҳиятларини ишга солиб ўзаро беллашдилар. Вилоят ИИБ ташаббуси билан ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйини 2 босқичда ўтказилиб, ҳар бир босқичда 10 тадан саволлар ўйналди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан барча жамоаларнинг тўплаган баллари ҳисоблаб борилиб ғолиб ва совриндор жамоалар аниқланди.  

Якуний натижаларга кўра, “Заковат” интеллектуал ўйинида 3-ўринга Хатирчи тумани жамосаси, 2-ўринга Учқудуқ тумани жамоаси, 1-ўринга Кармана тумани жамоаси муносиб деб топилди. Ғолиб жамоалар даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бу каби тадбирлар вилоятимиздаги маҳалла фидоийларини ўзаро фикр алмашиш, тажрибаларини ўртоқлашишида ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, илм-маърифат қадрланган жойда ўсиш, янада юксалиш бўлиши шубҳасиздир!

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

 

 

 

Text to speech