22 Ноябр 2022 йил 355

Навоийда раҳбар кадрлар заҳирасини шакллантириш бўйича амалий синовлар ўтказилди

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб замирида ҳар бир соҳада ёш мутахассиларни етиштириш,  бу борада уларни қўллаб қувватлаш ҳамда тараққиётнинг ўзагига айланишинини таъминлаш ётади. Бинобарин, жисмонан кучли ва маънан баркамол кадрларгина мамлакатнинг устунларига айланиши мумкин. Алалхусус, Навоий вилояти ИИБда ҳам соҳа ходимларини  ҳар томонлама етук бўлишида  кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходимларидан иборат ишчи комиссия аъзолари вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти томонидан шакллантириладиган раҳбарлик лавозимларига номзодларни танлаб олиш ва раҳбар кадрлар захирасига киритиш бўйича вазирликнинг тегишли меъёрий буйруқлари талаблари асосида танлов тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, Навоий вилояти ички ишлар органларида ИИВ Академияси раҳбар кадрларни тайёрлаш факултети ҳамда магистратура босқичини ўқиб тамомлаб, раҳбарлик лавозимларида хизмат қилаётган ходимларнинг касбий, психологик, жисмоний ва жанговар тайёргарлиги текширилди. Шунингдек, синов имтиҳонлари қабул қилиниб, улар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди ва вилоят ички ишлар органларининг раҳбарлик лавозимларига амалдаги захира рўйхати шакллантирилди. Бу каби тадбирлар келгусида ички ишлар органларидаги раҳбар кадрлар захирасини яратиш ҳамда малакали мутахассислар етиштиришда ўз самарасини кўрсатиши шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech