17 Июн 2022 йил 356

Навоийда "Раҳбарлик фаолиятидаги муаммо ва ечимлар" мавзусида психологик тренинг ташкил этилди

“Интизом ойлиги” доирасида Навоий вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати мутахассис-психологлари томонидан “Раҳбарнинг бошқарув маданияти” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Тренингда касб этикаси, муайян тезкор хизмат вазифаларини бажаришга руҳий тайёргарликни шакллантириш, масъулият ва жавобгарлик ҳиссини оширишда раҳбарларнинг ўрни ҳақида суҳбатлашилди. Шунингдек, ходимлар билан ишлаш ва хизмат жараёнини бошқаришга қаратилган психологик тавсиялар берилди.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech