Навоийда Республика ишчи гуруҳи ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи Қизилтепа туманидаги жазони ижро этиш колониясида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда оила аъзолари билан учрашди
Юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда Ички ишлар тизимида тартиб-интизом масалалари юзасидан кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбир Қизилтепа туманида жойлашган жазони ижро этиш колониясида хизмат қилаётган ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналари ва оила аъзолари иштирокида бўлиб ўтди. Дастлаб, вилоят ИИБ бошлиғи сўзга чиқиб, ходимлар хизмат вазифасини бажариш давомида қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик, ҳалол ва виждонан ишлаш кераклиги, тизимда олиб борилаётаган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти хусусида фикр билдирди. Шундан сўнг, ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси Навоий вилояти бўйича бўлими, вилоят ИИБ КБ ҳамда вилоят ИИБ Ахборот хизмати ҳамкорлигида тайёрланган, ўз хатоси туфайли ИИО сафидан четлатилган ҳамда билиб-билмай эгри йўлга кирган ходимлар ҳаёти акс эттирилган "Имконият" номли видеофилмь йиғилганлар эътиборига намойиш этилди. Шунингдек, тадбир давомида ота-оналар томонидан бир қанча таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди, уларга ИИБ бошлиғи томонидан муносабат билдирилди. Учрашув якунида хизмат бурчини сидқидилдан бажариб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналари ва турмуш ўртоқлари бошқарманинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.
Куннинг иккинчи ярмида ишчи гуруҳ аъзолари 5-сон ЖИЭКга ташриф буюриб, у ерда маҳкумларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди. Ташриф сйнггида керакли кўрсатма ва таклифлар бериб ўтилди. Ишчи гуруҳнинг вилоятимизга ташрифи давом этмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати