Навоийда Республика ишчи гуруҳи ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи жазони ижро этиш колонияларида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди
Муҳтарам юртбошимизининг жорий йилнинг 12-февраль кунида Ички ишлар вазирлигига қилган ташрифи давомида тизимда қатор ислоҳотларни амалга ошириш зарурлиги шу билан бирга ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилиши юзасидан соҳада хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказилмоқда. Худди шундай тадбир Навоий шаҳрида жазони ижро этиш колонияларида хизмат қилаётган ходимлар иштирокида бўлиб ўтди. Дастлаб, вилоят ИИБ бошлиғи сўзга чиқиб, ходимларни ҳушёрликка чақириб, хизмат вазифасини ҳалол ва виждонан бажариш кераклиги, тизимда олиб борилаётагн ислоҳотларнинг мазмун моҳияти ва фуқаролар билан мулоқотга киришганда муомала маданиятига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги борасида ўз фикрларини билдириб, узоқ йиллик ҳаёитий тажриба ва малакаларини ўртоқлашди.
“Тўғри ишимиз мураккаб шу билан бирга шарафлидир. Кўча-кўйда, тўй-маракада Ички ишлар ходимининг алоҳида ўрни бор. Форманинг қадрига етиб виждонан ишлаган ҳар бир ходим ҳеч қачон кам бўлмайди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда халқ манфаатларини биринчи ўринга қўйиб ишни ташкил қилсак, уларни рози қилсакгина ишимизда унум ва барака бўлади.” - дейди, вилоят ИИБ бошлиғи, полковник A.Тасбаев
Шунингдек, тадбир давомида ота-оналар томонидан бир қанча таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Учрашув якунида хизмат бурчини ҳалол ва виждонан олиб бораётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналари ва турмуш ўртоқлари бошқарманинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.
Республика ишчи гуруҳининг ўрганиш ва учрашувлари вилоятда давом этмоқда.
Навоий вилоят ИИБ Aхборот хизмати