12 Март 2021 йил 401

Навоийда Республика ишчи гуруҳи томонидан "Коррупция - тараққиёт кушандаси" шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

      Сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда тараққиётнинг кушандаси бўлмиш коррупция жиноятига қарши курашиш, унинг илдизини қуритиш борасида салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шу жумладан Ички ишлар соҳасида ҳам тизимда меҳнат қилиб келаётган ходимларни ҳалол ва виждонан ишлаши, ҳар қандай коррупцион жиноятга қўл уриш каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кенг қамровли тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

      Ана шундай тадбирларнинг галдагиси  Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бўлим бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ ходимлари иштирокида Навоий вилоятида ўтказилди. Дастлаб, комиссия аъзолари вилоят ППХ ва ЖТСБ батальонига ташриф буюришиб, ходимларнинг иш фаолияти, уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Шундан сўнг ходимлар иштирокида суҳбат ташкил этилиб, унда коррупция ва у келтириб чиқариши мумкин бўлган салбий оқибатлар ҳақида сўз борди. Суҳбат сўнггида, ходимлардан бу каби ҳолатларга тушиб қолмасликлари учун хизмат вазифаларини ўташ чоғида ҳушёрликни янада оширишлари, қасамга содиқ қолган ҳолда юрт тинчлиги йўлида сидқидилдан фаолият юритишлари айтилиб, аноним сўровномалар олинди.

       Бу каби тарғибот тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ташкил этилиб, ходимларнинг коррупция ва таъмагирликка қарши курашишда маънавий иммунитетни оширишларига кўмаклашилди. 

                    Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech