Навоийда республика ишчи гуруҳи томонидан тарбиявий-профилактик учрашувлар ташкил этилмоқда
Ички ишлар органи ходими халқ тинчлиги ва осойишталиги йўлида хизмат қилмоғи, бу йўлда ҳалол ва ҳақчил бўлмоғи ўта муҳим шартлардан бири. Тизимда коррупцион характердаги ва бошқа турдаги қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ва бу борада амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармасида тарбиявий-профилактик учрашувларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. Ходимлар томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳамда хизмат интизомига риоя қилиш каби мавзулар муҳокама марказида бўлди. Шунингдек, Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги амалга оширирилиши режалаштирилаётган ислоҳатлар видео - презентация орқали намойиш этилди. Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган йиғилишда 2021-йил давомида содир этилган хизмат интизоми ва қонун бузилиш ҳолатларнинг таҳлилий маълумотлар айтиб ўтилди. Учрашув сўнгида Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Хиёнат” номли видеолавҳа йиғилганларга ҳавола этилди. Ишчи гуруҳ вилоят бўйлаб ўрганишларbни давом эттирмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати