16 Апрел 2023 йил 603

Навоийда республика ишчи гуруҳи томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда

Ички ишлар органларида ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги” доирасида вазирлик масъулларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Навоий вилоятида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.  

Хусусан, ҳуқуқбузарлик ва хизмат интизоми бузилиши ҳамда коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида вилоятнинг Навбаҳор, Нурота ҳамда Хатирчи туманларида муҳокама йиғилишлари ўтказиб келинмоқда. Ҳудудларда ИИБ ходимлари иштирокида ташкил этилган йиғилишда хизмат мобайнида таъмагирлик ва порахўрлик ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш борасида тушунтиришлар олиб борилди. Шунингдек, хизматга совуққонлик билан қараган, ваколати доирасидан четга чиққан ходимларга қатъий чора кўрилиши алоҳида таъкидланди.

Text to speech