15 Январ 2023 йил 241

Навоийда республика ишчи гуруҳи Зарафшон шаҳри ва Учқудуқ, Томди туманларида ўрганишларини давом эттирди

Навоий вилояти ҳудудида қиш мавсуми давомида об-ҳаво ҳароратини кескин пасайиб кетиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларни тезкор ва одилона ҳал қилинишини таъминлаш мақсадида, Навоий вилоятига ташриф буюрган республика ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда вилоят мутассадди ташкилот масъул раҳбарлари билан биргаликда ҳудудларга чиқилиб бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Хусусан, Навоий вилояти Томди тумани Томдибулоқ ОФЙда жойлашган тиббиёт бўлими ўрганилди. Туман тиббиёт бўлимида даволанаётган беморларга куз-қиш мавсумида яратилган шарт-шароитлар, иситиш тизимидаги муаммоларни ўрганиш давомида, туман тиббиёт бўлими бошлиғи томонидан куз-қиш мавсумида тиббиёт бўлимида тиббий ёрдам кўрсатилаётган беморларнинг соғлиги ва хоналарни иситиш тизимига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан тегишли амалий ёрдамлар кўрсатилаётганлигини  маълум қилди.

Навоий вилояти Томди тумани Томдибулоқ ОФЙда жойлашган 15-сонли умумтаълим ўрта мактаби ўрганилди. Томди тумани Томдибулоқ ОФЙда жойлашган 15-сонли умумтаълим ўрта мактабнинг қиш мавсумига тайёргарлиги, иситилиши аҳволи, ишчи-хизматчиларнинг кайфияти ҳамда ўқувчилар учун қиш мавсумида яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Мактаб директори  куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик бўйича ахбороти тингланди. Навоий вилояти Учқудуқ тумани “Электор тармоқлари” корхонаси фаолияти ўрганилди.

Навоий вилояти Учқудуқ “Электр тармоқлари” корхонасида аҳолини кунлик электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш борасида амалга оширилаётган ишлар, корхона қуввати, ташкил этилган навбатчилик графиклари ва фуқаролар томонидан келиб тушаётган кунлик мурожаатлар ечими билан танишди. Шунингдек, Учқудуқ туман газ қуйиш станциясида бўлиб, аҳоли ва корхона, ташкилот, муассасаларни суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, кунлик эҳтиёжларни қондириш борасидаги суюлтирилган газ  маҳсулотлари билан танишиб, мазкур станция раҳбари ҳисоботи тингланди. Учқудуқ тумангаз таъминоти филиали томонидан аҳолини кунлик газ таъминотига бўлган эҳтиёжини қондириш борасида амалга оширилаётган ишлар, туну-кун фаолият олиб бораётган навбатчилар фаолияти, фуқаролардан келиш тушган мурожаатлар ва мазкур мурожаатларнинг ечими билан танишди.

Учқудуқ тумангаз таъминоти филиали Муминов Зулфикор Завкиевичнинг куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолининг газ таъминотига бўлган эҳтиёжларини қондириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар бўйича ҳисоботи тингланиб, филиал раҳбарига аҳолининг газ таъминотига бўлган эҳтиёжларини қондиришда, газ тармоқларига ноқонуний уланган, ўрнатилган тартибга амал қилмасдан газдан фойдаланаётган субъектларини аниқлаб, уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйишга алоҳида эътибор қаратиши тўғрисида тавсиялар берилди. Учқудуқ тумани “Иссиқлик манбаи” ДУКнинг аҳолини иссиқлик энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш салоҳияти, бу борада соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, ДУКнинг раҳбари билан суҳбат ўтказилди.

Шунингдек, Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ИИБда ташкил этилган ҳудудий “штаб ишчи гуруҳи” аъзолари фаолияти ўрганилди.

Ўрганишлар давомида, Зарафшон шаҳар ИИБда ташкил этилган штаб ишчи гуруҳи аъзоларига, шаҳар ҳудудида куз-қиш  мавсумини  беталофат ўтказиш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш, жамоат транспортини тартибга солиш, ёқилғи-энергитика соҳасида ҳуқуқбузарликларни фош этиш, аҳолининг норозилик кайфиятини юзага келишини олдини олиш, муаммоли вазиятларни тезкор ва одилона ҳал қилиш, жамоат хавфсизлиги ва осойишталикни сақлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган тегишли чора-тадбирлар юзасидан тушунча ва тавсиялар берилди, сектор раҳбарлари ҳамда штаб аъзоларининг амалга ошираётган ишлари ўрганилиб, ҳисоботлари тингланди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech