3 Июн 2022 йил 338

Навоийда республика ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Навбаҳор тумани бўлди

Навбаҳор тумани “Кескантерак” МФЙ ҳудудидаги маданият уйида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси раҳбарлигида вазирликлар, секторлар, ҳудудий ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабул ташкил этилди. Қабулда ҳудуд аҳли билан бир қаторда, Нурота, Қизилтепа, Хатирчи ва Конимех туманлари фуқаролари ҳам иштирок этишди.

Мазкур сайёр учрашувда Ички ишлар тизимига оид 50га яқин мурожаатлар қабул қилинди. Жумладан пробация назоратидаги маҳкумларни муддатидан аввал озод қилиш, тизимга ишга тиклаш, шунингдек, тергов ҳаракатлари, сектор ҳудудидаги фуқароларнинг бошқа ижтимоий муаммолари кўриб чиқилди. Таъкидлаш лозимки, аксарият мурожаатлар ижобий ечим топди, айрим масалаларга эса ечими бўйича муддатли топшириқлар берилди. Қабул жараёнида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тан олиш ва фуқаролик бериш бўйича ҳам олдинроқ қилинган мурожаатлар кўриб чиқилиб ижобий ҳал этилди., яъни шу ернинг ўзида фуқароларга ID карталар берилди. Мухтасар айтганда сайёр қабулга келган фуқароларнинг мурожаат ҳамда муаммолари тез ва сифатли ҳал этилишига эътибор қаратилди. Мамлакатимизда яратилаётган барча имкониятлар аввало инсон қадри учун тамойили бугун тобора ҳаётий ҳақиқатга айланаётганини қабул жараёнида кўришмиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, вилоятимиз бўйлаб мазкур оммавий қабуллар давом этмоқда. Навбатдаги манзил Кармана тумани.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech