3 Июл 2023 йил 251

Навоийда сана муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда

Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг тинчлиги ва мустақиллигини ўзида акс эттирган муқаддас туғдир. Чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мукаммал мужассам этган. 2 июль  буюк сана - Ўзбекистон Республикаси давлат герби қабул қилинган кун. Шу йил халқнинг эрки, бахти, ғурури, ўзлиги тимсоли, давлатимиз герби 31 ёшга тўлди. Кун муносабати билан Навоий вилояти ИИБда  маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда иштирок этган фахрий ва ёш ходимлар ҳамда ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари Ўзбекистон Республикасининг герби ва унинг пайдо бўлиш тарихи ҳақида сўзлашдилар.  сўзлашди.

Сўзга чиққанлар гербдаги ҳар бир тасвир, ранг, чизиқ ва белги улуғлик, фидойилик ва олийжаноблик нишонаси бўлиб, ўзида тинчлик, яхшилик, бахт-саодат ва юртнинг фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалашини таъкидлашди. Худди шундай тадбир Навоий вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳам ташкил этилиб шаҳарнинг марказий шох кўчасида байрамона тадбир ташкил этилди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари иштирокида миллий гербимиз шаҳар бўйлаб кенг қулоч ёзди.  

   

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech