10 Октябр 2022 йил 342

Навоийда шахсий маълумотларни тарқатмаслик учун пул талаб қилган товламачи қўлга олинди

Шахсга оид маълумотларни тарқатиш ёхуд ошкор қилиш билан боғлиқ ҳолатлар жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.  Тассуфки орамизда шундай ҳаракатлари билан танишларига пўпписа қиладиган фуқаролар учраб турибди.  20  ёшли А.Н таниши С.Рнинг шахсий маълумотлари ҳамда суръатларини ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик эвазига 3 млн сўм пул талаб қилди.  Мазкур пулларни  С.Рдан олаётган пайтда  вилоят ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.

А.Нга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech