Навоийда шахсий таркибнинг жанговор шайлигини ошириш мақсадида амалий машғулотлар ўтказилмоқда
Навоий вилояти ИИБ ва қуйи тизимларда хизмат қилаётган шахсий таркибнинг жанговор шайлигини янада ошириш, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда уларнинг оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, фуқаролар тичлиги ва осойишталигини туну-кун сақлаш мақсадида Навоий вилоят ИИБ ҲСБ, ТВБСО ва Махсус отряди томонидан амалий машғулотлар ўтказиб келинмоқда.
Ўқув машғулотлари даврида асосий эътибор ходимларнинг турли экстремал вазиятларда психологик тайёргарлигига, тегишли махсус-тезкор режаларга асосан тўғри ва тез ҳаракатланишларига ҳамда қурол яроғлардан тўғри ва сифатли фойдаланишга қаратилмоқда.
Шунингдек, ўқув машғулотлари давомида ходимлардан психологик тестлар олиниб, уларнинг руҳий ҳолати ўрганилмоқда.
Бу каби ўқув машғулотлари барча қуйи бўлимларда ҳам мунтазам равишда ўтказилиши режалаштирилган.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати