25 Май 2022 йил 348

Навоийда шифокорлар ИИБ ходимлари саломатлигини сақлаш мақсадида тарғибот тадбири ташкил этди

Ички ишлар ходимини жисмонан соғлом, ақлан етук бўлиши баробарида тиббий жиҳатдан маълум талаб ва меъёрларга мос келиши зарур. Яъни оғирлиги бўйига мутаносиблиги таъминланмоғи керак. Шу мақсадда  Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ППХ ва ЖТСБ ҳамда Тиббиёт булими ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда бўлимнинг малакали эксперт шифокорлари осойишталик посбонларига семизликни олдини олиш мавзусида маъруза килди.  Ортиқча вазннинг саломатликка таъсири ва унинг олдини олишда муҳим тавсиялар берилди. Шунингдек, парҳез овқатлар  рўйхати билан таништирилди. Тадбир сўнгида ходимларнинг бўйи ва вазни ўлчанди ва мутахассисларнинг маҳорат спорт машқларига жалб этилди.

 Навоийда ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech