19 Октябр 2023 йил 437

Навоийда соҳавий хизматларнинг 9 ой якуни бўйича ҳисоботи тингланди

 Навоий вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Шохрух Шарипов раислигида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Эксперт-криминалистика маркази, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда уларнинг қуйи бўлинмаларининг 2023 йил 9 ойлик иш якунлари ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган келгусидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган тезкор йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда  соҳавий хизмат раҳбарларининг жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан маърузалари тингланди.

Йиғилиш танқидий руҳда, йўл қўйилган хато ва камчиликларга алоҳида тўхтаталиб, фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида қонуний ҳал этилишини таъминлаш, фуқароликни расмийлаштириш ва паспорт виза масалаларида ортиқча оворагарчиликларга йўл қўймаслик, бу борада мурожаат этувчиларга имкон даражасида шарт-шароитлар яратиш, жиноят ишларини тергов қилиш, терговга қадар текширувни амалга оширишда Жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларига қатъий амал қилиш, фуқаролар ва давлат манфаатларига етказилган моддий зарарни ундириш аҳволини янада яхшилаш, фош этилмай қолаётган жиноятлар бўйича жиноятчиларни аниқлашга қаратилган соҳанинг бошқа хизматлари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиб, жабрланувчиларни ўз вақтида жиноят иши ҳолати билан хабардор этиб бориш ва шу каби масалаларга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги кўрсатиб ўтилиб, келгусида бу борада амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилиш сўнггида, хизмат фаолияти давомида бир қатор ижобий кўрсаткичларга эришиб, ҳамкасблари орасида ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар эътироф этилиб, уларга вилоят ИИБ бошлиғининг Фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тантанали равишда топширилди.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech